Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳафтанинг биринчи ярмида салқин об-ҳаво бўлиши кутиляпти

Ҳафтанинг биринчи ярмида салқин об-ҳаво бўлиши кутиляпти

Фото:«Xabar.uz»

Гидрометеорология хизмати бошланган ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди Қозоғистон ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво массалари таъсири остида бўлади.

Ҳарорат кечалари 15-18° гача пасаяди, кундуз кунлари 32-35° атрофида, жанубда 36-38° гача бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи яримда шарқий ботиқлик республикамиз ҳудудидан силжийди, ҳаво ҳарорати аста-секин кечалари 20-23° гача, кундуз кунлари 36-39° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 40-41° гача кўтарила бошлайди.

Республиканинг катта қисмида ҳафта давомида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 14 июнда куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

14-15 июнда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республика бўйича 14-15 июнда ва 19 июнда шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.

14 июнда кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш ҳавфи бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг