Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИББ ходими хизмат машинасида одам уриб кетди

ИИББ ходими хизмат машинасида одам уриб кетди

Фото: «Xabar.uz»

6 апрель куни Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида тахминан соат 19:30да йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент ИИББ хабарига кўра, пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ходими «Ласетти» хизмат автомобилини бошқариб кетаётиб, пиёдани уриб юборган.

Қайд этилишича, пиёда – аёл киши шифохонада ҳаётдан кўз юмган. ИИББ томонидан ушбу ҳолат бўйича хизмат текшируви белгиланди.

Хабарда айтилишича, Чилонзор тумани прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг