Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил: Эрон зарбалари оқибатида 192 киши шифохонага тушди

Исроил: Эрон зарбалари оқибатида 192 киши шифохонага тушди

Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, сўнгги 24 соат ичида Эрон зарбалари натижасида 192 нафар киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Расмий маълумотларда қайд этилишича, 4 нафарнинг аҳволи ўрта оғир, 177 нафар енгил жароҳатлар билан даволанмоқда ва яна 11 кишининг ҳолатига аниқлик киритилмоқда.

Шунингдек, мамлакат ССВга кўра, уруш бошланганидан бери жами 3 727 нафар киши стационар даволанишга муҳтож бўлган.

«Ҳозирги пайтда жами 74 киши шифохонада қолмоқда. Улардан 7 нафари оғир аҳволда, 12 нафари ўрта ва 54 нафари енгил жароҳатланган. Бир киши эса ваҳимага тушиб қолган», – дейилади баёнотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг