Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбариятида ўзгариш

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбариятида ўзгариш

Фото: Facebook / Жисмония тарбия ва спорт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 майдаги қарорига биноан Шарифжон Фузаилович Мўминжонов Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Кеча, 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов вазирликда ўтган йиғилишда Шарифжон Мўминжоновни вазирлик жамоасига таништирди ҳамда янги лавозимда муваффақиятлар тилади.

«Шарифжон Мўминжонов ўзига билдирилган ишонч учун миннатдорлик изҳор қилиб, ватан равнақи, кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш йўлида бор куч-ғайрати, билим ва тажрибасини ишга солишга ваъда берди», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг