Журналист ва ҳажвчи адиб Абдураззоқ Обрўй вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ҳажвчи адиб Абдураззоқ Обрўй вафот этди.
Абдураззоқ Обрўй (Обрўев) 1956 йил 20 августда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги Жағабойли қишлоғида туғилган.
1985 йили Москва давлат университетининг журналистика факултетини тамомлаган.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Муштум» журналида, «Ватанпарвар» газетасида ишлаган.
Абдураззоқ Обрўйга 2005 йил «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони берилган.
«Ҳўплам-тўплам», «Бўйдоқ аскар», «Ҳиринг-ҳиринг», «Тухумнинг қудрати», «Аёлнинг қулоғи», «Рухсат беринг, шеър ўқийман», «Уч нуқта…», «Сев, авайла, асра Ўзбекистонни!», «Мен ўша ўр, мен ўша зўрман» каби китоблари чоп этилган.
«Xabar.uz» жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter