Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Журналистика факультетлари тугатилади

Журналистика факультетлари тугатилади

Фото: «Turkiston-press»

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилингани ҳақида хабар бергандик.

Қарорга биноан:

  • Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тавсияси асосида Университетнинг тегишли таълим йўналишлари бўйича абитуриентларни олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш кириш тест синовлари билан бир қаторда уларнинг касб лаёқатини аниқлашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон (ёзма ва суҳбат шаклида) ўтказиш орқали амалга оширилади;
  • 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида «Журналистика (фаолият турлари бўйича)» таълим йўналиши ва унинг негизидаги магистратура мутахассисликлари, шу жумладан, «Олий журналистика курслари» бўйича қабул тўхтатилади ҳамда ушбу таълим йўналиши ва унинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича таълим олаётган талабалар ўқишни битиргунларига қадар мазкур олий таълим муассасаларида ўқишини давом эттирадилар;
  • 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Университетга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул қилиш сони ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Шунингдек, қарор асосида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг тузилмаси; 2018-2021 йилларда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ривожлантириш чора-тадбирлар дастури; 2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирига, зарур ҳолларда, Университет тузилмасига олий таълим муассасаси учун белгиланган нормативларга мувофиқ ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг