Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Канада почтаси хатларни уйгача етказишни тўхтатади

Канада почтаси хатларни уйгача етказишни тўхтатади

Фото: Shutterstock

Канада почтаси фаолиятидаги ўзгаришлар туфайли почтани уйгача етказиб бериш деярли тўлиқ тўхтатилади. Бу ҳақда мамлакат жамоат ишлари ва харидлар вазири Жоэл Лайтбаунд баёнот берди.

Вазирнинг айтишича, почтани «молиявий жиҳатдан яшовчан» қилишга қаратилган ислоҳот ўтказилади. Чунки почта хизмати «экзистенциал инқироз»га учраган ва давлатнинг доимий молиявий кўмаги ечим бўлолмайди. Мамлакат почтаси кунига 10 миллион Канада доллари (тахминан 7,2 млн АҚШ доллари) миқдорида зарар билан ишлаяпти.

Таклиф этилаётган ислоҳотлар натижасида почтани етказиб бериш тезлиги ўртача уч-тўрт кундан уч-етти кунгача туширилади. Баъзи почта бўлимлари ёпилади ва тахминан тўрт миллион канадаликнинг уйига почта етказиш тўхтатилади.

Шунингдек, Канада почтасида Корхоналар фаолиятини текшириш комиссияси томонидан таклиф қилинган ўзгаришларни амалга ошириш режалаштирилган. Хусусан, уйларига почта етказилмайдиган канадаликлар учун жамоат жойларида почта қутилари сонини кўпайтириш таклиф қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг