Ким Чен Ин Трампнинг илтимосини бажарди

Шимолий Корея етакчси Ким Чен Ин АҚШ президенти Доналд Трампнинг илтимосига кўра КХДРда қамоқда сақланаётган уч нафар америкалик маҳбусни озод этган. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги хабар бермоқда.
Корея марказий телеграф агентлигининг хабарига кўра, Ким Чен Ин «АҚШ президентининг қамоқдаги америкаликларни озод этиш бўйича расмий таклифини қабул қилган».
КХДРда АҚШнинг уч нафар фуқароси ҳибсда сақланар эди. АҚШ давлат котиби Майк Помпео Шимолий Корея етакчиси билан учрашгач, улар озод этилган, маҳбуслар Помпео билан Америкага қайтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter