Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон таълим тизимида камчиликлар ва Корея ютуқлари - Фарғонадаги университет таассуротлари

Ўзбекистон таълим тизимида камчиликлар ва Корея ютуқлари - Фарғонадаги университет таассуротлари

Ўзбекистон-Корея халқаро университети

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумки президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида Ўзбекистон-Корея халқаро университетига ҳам ташриф буюрганди. 

Ушбу ОТМ расмийлари президент ташрифидан сўнг бир қатор интернет нашрлари журналистлари билан суҳбатлашди. 

Университетнинг Халқаро алоқалар бўлим проректори Ю Жонг Хва журналистлар билан мулоқотда Корея таълим тизими, янги университетдаги жараёнлар ютуқ ва камчиликлар хусусида гапирди. 

«Ўзбекистондаги таълим тизимида талаба уч курс давомида назария ўрганади. Фақат тўртинчи курсдагина амалиётга ўтилади. Жанубий Кореяда биринчи курсдан амалиёт бошланади. 

Университетимизда шу томонга кучли эътибор қаратдик. Мана натижада биринчи курсларимизнинг саксон фоизи корейс тилида бемалол мулоқот қилмоқда. 

Таълимда кредит тизимига тезроқ ўтиш керак. Ортиқча фанлардан воз кечиш ҳам муҳим.

Шунингдек, ОТМда дресс-код тушунчаси йўқ. Асосий урғуни таълимга қаратамиз»- дейди Ю Жонг Хва. 

«Ўзбек талабалари тиришқоқ, дарсда тушунмаган нарсаларни сўраб олишда талабчан. Шу хусусиятлари менга жуда ёқди».

Талабалар ижодидан намуналар. Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон-Корея халқаро университетининг йиллик қабули 720 ўрин. Келажакда бу рақамлар мос равишда ошиб боради. 

Шартнома тўлови гуманитар йўналиш учун 3 минг доллар, инженеринг йўналиши учун 3,3 минг доллар.

Расмийлар маълумотига кўра, университетда ишловчи педагоглар тажрибасига қараб 500 дан 5 минг долларгача маош олишади. 

Фото: Xabar.uz

Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифини Xabar.uz, Kun.uz, Daryo.uz, Gazeta.uz ва Uznews.uz интернет сайтлари мухбирлари ташриф жараёнларини Фарғонадан туриб ёритди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг