Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мактабларда «ташвиш тугмалари» ўрнатилади

Мактабларда «ташвиш тугмалари» ўрнатилади

Фото: Xabar.uz

Ҳукумат қарори (930-сон, 21.11.2019 й.) билан Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхати тасдиқланди.

Шунга кўра, Миллий гвардия манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2020 йил якунига қадар тасдиқланган рўйхатга асосан объектларни босқичма-босқич қабул қилиб олади ва қўриқланишини таъминлайди.

Қарорга мувофиқ, мактаблар ва диний ташкилотларнинг объектлари «ташвиш тугмалари» билан жиҳозланади.

Банклар ва улар филиалларининг қўриқланишини ташкил этиш шартлари Миллий гвардия ва Марказий банк биргаликда тасдиқлаган қоидаларга асосан белгиланади.

Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бўлинмалари томонидан объектларни қўриқлаш билан бир қаторда транзит юкларни, транспортдаги моддий бойликларни, портловчи, радиоактив (заҳарли) ва бошқа воситаларни қуролли қўриқлаш-кузатиш амалга оширилиши мумкин.

Шунингдек, жисмоний шахсларга ва тадбиркорларга тегишли объектлар уларнинг ихтиёрига кўра тузилган шартномаларга асосан қўриқланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг