Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Месси бир ўйинда икки рекордни янгилади

Месси бир ўйинда икки рекордни янгилади

«Барселона»нинг янги триоси.

Фото: «FCBarcelona.es»

Ла Лиганинг навбатдаги учрашувида «Барселона» ўз майдонида «Жирона»ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда (6-1) икки гол ва бир голли пасга муаллифлик қилган Лионель Месси бирданига икки рекорд ўрнатди.

Унинг биринчи бўлимда Луис Суареснинг голига берган паси 148-голли узатма сифатида қайд этилди.

Аргентиналик ҳужумчи бу борада «Реал Мадрид»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Мичел Гонсалес (1982-1996 йиллар) ўрнатган натижани янгилади. Гонсалес фаолиятида 147та голга ҳаммуаллиф бўлган.

Шу тарзда Месси Ла Лигада голли узатмалар бўйича сўнгги 40 йиллик натижани янгилади.

Қолаверса, «Жирона» Лионель Месси гол киритган Ла Лига доирасидаги 36-жамоага айланди. Бу чемпионатнинг мутлоқ рекорди. Аввалги рекорд «Реал» ҳужумчиси Раул ва «Атлетик» тўпурари Ариц Адурисга тегишли эди. Улар Ла Лига доирасида 35тадан жамоага гол уришни уддалашганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг