Месси янги рекордлар ўрнатди
Лионел Месси фаолиятидаги 47-совринни қўлга киритиб, тарихдаги энг совриндор футболчига айланди.
MLS Шарқий конференцияси плей-офф финалида «Интер Майами» ва «Ню-Йорк Сити» тўқнашуви 5:1 ҳисобида якунланди, Месси жамоаси ғалабасига голли узатмаси билан ҳисса қўшди.
Маълумот учун: Лионел Месси «Барселона» сафида 35 та совринни қўлга киритган, Аргентина терма жамоаси билан 6 та, «ПСЖ» ва «Интер Майами»да учтадан соврин эгаси бўлди.
Шунингдек, 38 ёшли Месси футбол тарихидаги энг яхши ассистентга ҳам айланди — Ференц Пушкаш (404 та ассист)нинг 60 йиллик рекордини янгилаб, 405 та голли узатма муаллифига айланди.
Маълумот учун: доим Месси билан солиштириладиган Криштиану Роналдунинг жами совринлари сони — 33 та.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter