«Миллий саноат занжири» кўргазмаси ўтказилди
Оҳангаронда Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ҳамда Электрон кооперация портали ҳамкорлигида “Миллий саноат занжири” кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазма доирасида тоғ-кон саноати ва металлургия йўналишидаги юқори технологик маҳсулотлар, саноат стартаплари, илмий ишланмалар ҳамда истиқболли лойиҳалар намойиш этилди. Шунингдек, маҳаллий контентни кенгайтириш, “шатакка олиш” тизими орқали саноат кооперациясини ривожлантириш, кафолатли харид шартномалари ва янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш имкониятлари тақдим этилди.
Тадбир давомида маҳаллийлаштиришга тайёр маҳсулотлар, саноат эҳтиёжлари ҳамда ҳали ўзлаштирилмаган йўналишлар юзасидан тақдимотлар ўтказилди. Йирик саноат корхоналари томонидан импорт қилинаётган маҳсулотлар ва уларни маҳаллийлаштириш имкониятлари юзасидан маълумотлар тақдим этилди.
Кўргазмада B2B ва B2G учрашувлари ташкил этилиб, тадбиркорлар, йирик саноат корхоналари, тижорат банклари ҳамда давлат ташкилотлари ўртасида музокаралар олиб борилди. Тижорат банклари томонидан саноат лойиҳаларини молиялаштириш бўйича мавжуд имкониятлар ва таклифлар тақдим қилинди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter