Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Mobiuz»: Навоий вилоятида мобил алоқа хизматлари такомиллаштирилмоқда

«Mobiuz»: Навоий вилоятида мобил алоқа хизматлари такомиллаштирилмоқда

Фото: «Mobiuz»

2021 йилги маълумотларга кўра, Навоий вилоятидаги 422 та аҳоли масканига 268 та «Mobiuz» таянч станцияси хизмат кўрсатмоқда.

Ҳозирда Кармана, Қизилтепа, Нурота, Навбаҳор туманларининг бир қатор чекка ҳудудлари ҳам мобил алоқа ва интернет билан таъминланди.

Шу кунларда «Mobiuz» янги техник объектларни қуриш ва ишга тушириш устида фаол ишламоқда. Навоий вилоятида жорий йил охирига қадар 100 дан ортиқ янги таянч станцияларини, жумладан, мутлақо янги объектларни ишга тушириш режалаштирилган. Бунга параллел равишда транспорт тармоғи модернизация қилинади.

«Mobiuz» компанияси хизмат кўрсатиш офислари ва тижорат ҳамкорларининг савдо шохобчалари сонини кўпайтириш, абонентларга иложи борича яқин масофада бўлишга интилмоқда. Бугунги кунда Навоий вилоятида компания тижорат ҳамкорларининг 100 дан ортиқ савдо шохобчалари мавжуд.

Вилоятнинг барча туманларида, одамлар гавжум жойларда хизмат кўрсатувчи 24 та кўчма савдо офиси ҳам фаолият юритмоқда.

Фото: «Mobiuz»

«Mobiuz» келгусида тижорат ҳамкорларининг янги эксклюзив ва кўчма савдо офисларини очиш, қолаверса, турли акциялар ўтказиш орқали абонентлар учун қулай ва фойдали таклифлар тақдим этишни режалаштирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг