Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда сохта ҳужжатлар билан ер сотмоқчи бўлганлар ушланди

Навоийда сохта ҳужжатлар билан ер сотмоқчи бўлганлар ушланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Навоий вилоятида сохта ҳужжатлар асосида ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаролар Р.Э. ва И.К. “Наврўз” МФЙ ҳудудида жойлашган ер майдони сотилиши ҳақида интернет тармоқларида эълонлар бериб, ер майдони ўзига тегишли эканлиги ҳақида сохта ҳужжатларни тайёрлаб, фуқаро Ў.Р.нинг ишончига кириб, унинг номига 6,5 сотих ер майдонини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, эвазига фуқаро И.К. 325 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг