Сифатсиз ювиш воситалари: масъул ташкилот маълумот берди
Сифатсиз маҳсулотлар савдодан чиқарилди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Навоий вилояти бўлими томонидан Навоий шаҳридаги савдо шохобчасида назорат хариди ўтказилди.
Унда «Капля» савдо белгили «ВОХ ТОМЧИ» номли суюқ ювиш воситаси (олма) ҳамда «Барф» савдо белгили синтетик кукунли ювиш воситаси маҳсулотларига нисбатан назорат хариди ўтказилди.
Лаборатория таҳлиллари натижасида мазкур маҳсулотларнинг белгиланган стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқлади.
Хусусан:
— маҳсулот қадоқларида амалдаги стандарт белгилари, сертификатланганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳамда қўллаш бўйича кўрсатмалар мавжуд эмаслиги;
— синов натижаларига кўра фаол моддаларнинг массавий улуши талаб даражасига мос келмаслиги қайд этилди.
Аниқланган камчиликлар асосида савдо шохобчасига огоҳлантириш хати берилди ҳамда маҳсулотларни савдодан чиқариш бўйича тақдимнома киритилди.
Шу муносабат билан фуқароларга суюқ ва синтетик кукунли ювиш воситаларини харид қилишда маҳсулотнинг сертификатланганлиги, хавфсизлик талаблари ҳамда маркировкасига алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter