Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нью-Йоркда яна бир ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди

Нью-Йоркда яна бир ўзбекистонлик коронавирусдан вафот этди

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, 2020 йил 6 апрел куни 1969 йилда туғилган мамлакатимиз фуқароси Р.Х. коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида маҳаллий клиникада вафот этди.

22 март куни Р.Х.да касалликнинг биринчи аломатлари қайд этилган эди, унинг соғлиғи кескин ёмонлашиши муносабати билан 2 апрел куни касалхонага ётқизилиб, ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланди ва сунъий комага туширилди.

Ушбу даврда Бош консулхона унинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб турди.

Ҳозирги пайтда Бош консулхона диаспорал ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллари билан биргаликда унинг дафн маросими билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этади ва АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси (тел: +1-202-887-5300 (ички.1)) ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасига (тел: +1-212-754-7403) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нью-Йоркда икки ўзбекистонлик вафот этгани хабар қилинган ва ташқи ишлар вазирлиги томонидан ушбу хабар тасдиқланган эди. Xabar.uz ахборот-таҳлилий портали таҳририяти марҳумларнинг яқинларига таъзия изҳор қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг