Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Осиё ўйинлари. Икки курашчимиз финалга чиқди

Осиё ўйинлари. Икки курашчимиз финалга чиқди

Фото: «Sports.uz»

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларида юнон-рум кураши мусобақаларида икки нафар спортчимиз финалга чиқди.

-87кг вазн тоифасида Рустам Ассакалов ярим финалда ҳиндистонлик Сингҳ Ҳарпретни қийинчиликсиз, 10:0 ҳисобида мағлуб этди ва финалга йўл олди. У Олтин медаль учун у эронлик Ҳусайн Нурига қарши гиламга чиқади.

Шунингдек, -130кг вазин тоифасида курашаётган Мўминжон Абдуллаев ярим финалда эронлик Арпатери Моҳдизодага қарши баҳс олиб бориб, ғалаба қозонди ва финалга йўл олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг