Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Таиландни енгиб Осиё кубоги-2023га йўлланма олди

Ўзбекистон Таиландни енгиб Осиё кубоги-2023га йўлланма олди

Фото: The-afc.com

Бугун, 14 июнь куни Наманганда 20 мингдан ортиқ томошабин йиғилган стадионда Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд устидан ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Элдор Шомуродовнинг узатмасини Жалолиддин Машарипов голга айлантирди (1:0).

23-дақиқада Шомуродов иккинчи голли узатмасини амалга оширди, тўп Азизбек Турғунбоевнинг аниқ зарбасидан сўнг дарвоза тўридан жой олди (2:0).

Учрашувда бошқа гол урилмади. Сречко Катанец шогирдлари уч ўйиндан сўнг 9 очко билан 1-ўринни эгашди ва Осиё кубоги-2023га гуруҳ ғолиби сифатида йўлланма олишди.

Таиланд ҳисобида — 6 очко (2-ўрин) Малдив — 3, Шри-Ланка — гуруҳ аутсайдери.

Осиё кубоги-2023 саралаши. 3-тур

Ўзбекистон — Таиланд — 2:0

Наманган, «Марказий» стадион. 21 405 томошабин

Голлар: Жалолиддин Машарипов 8, Азизбек Турғунбоев, 23.

Ўзбекистон: 12. Ўткир Юсупов, 8. Дилшод Саитов, 2. Умарбек Эшмуродов,  5. Рустам Ашурматов,  4. Фаррух Сайфиев,  7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков, 19. Азизбек Турғунбоев (22. Ойбек Бозоров, 52), 10. Жалолиддин Машарипов (15. Остон Ўрунов, 66), 21. Игорь Сергеев (6. Сардор Собирхўжаев, 66), 14. Элдор Шомуродов (11. Шерзод Темиров, 82).

Таиланд: 23. Сиварак Тедсунген, 2. Сасалан Ҳаипрахон, 4. Панса Ҳемвибун, 15. Танабун Кесарат, 19. Тристан До, 3. Тиратон Бунматан, 6. Сарач Юйен, 8. Зитифан Пуангжан, 11. Бордин Фала, 16. Фитиват Сукжитзаммакул, 17. Чавват Сринавонг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг