Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

 Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқариш 4 млрд кВт/соатга етди

 Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқариш 4 млрд кВт/соатга етди

Ўзбекистонда 2026-йил бошидан буён қуёш ва шамол электр стансиялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 4 миллиард кВт/соатга етди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29 фоизга кўпдир.

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, 14-май куни соат 18:00 ҳолатига:

  • қуёш фотоелектр стансиялари 2 млрд 315 млн кВт/соат;
  • шамол электр стансиялари 1 млрд 685 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарган.

Маълум қилинишича, бундан 24 кун аввал — 20-апрел куни мазкур кўрсаткич 3 миллиард кВт/соатни ташкил этган эди.

Ҳисоб-китобларга кўра, йил бошидан қайта тикланувчи энергия манбалари орқали 1 млрд 66 млн куб метр табиий газ тежалган. Атмосферага 2,3 млн тонна зарарли моддалар чиқарилишининг олди олинган.

Шунингдек, гидроелектр стансиялар ҳам қўшилганда, Ўзбекистонда йил бошидан буён «яшил» энергия ишлаб чиқариш ҳажми 6 млрд 160 млн кВт/соатга етган.

Бу орқали 1,6 млрд куб метр табиий газ тежалган ҳамда атмосферага 3,4 млн тоннадан ортиқ зарарли моддалар чиқарилишининг олди олинган.

Мутахассислар таъкидлашича, мазкур ҳажмдаги электр энергияси ўртача 4,4 млн хонадоннинг 4,5 ойлик ёки 1,6 млн хонадоннинг бир йиллик эҳтиёжини қоплашга етади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг