Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик аёл Нью-Йоркдаги аварияда вафот этди

Ўзбекистонлик аёл Нью-Йоркдаги аварияда вафот этди

Фото: New York Daily Post.

АҚШдаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси бўлган Нилуфар Комилова ҳалок бўлди. 

Жорий йилнинг 10 март куни Нью-Йорк шаҳрида яна бир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Натижада Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Комилова вафот этган. Маълумотларга кўра, ҳодиса Нью-Йорк шаҳар транспорт департаментининг юк машинаси иштирокида содир бўлган.

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси ҳодиса сабаб таъзия билдирди. Маълум бўлишича, Комилова 31 ёшни қарши олган бўлиб, икки фарзанднинг онаси эди. 

Бош консулхона марҳуманинг оиласи билан доимий алоқада бўлиб, зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилган. 

Бу ўзбекистонликлар боғлиқ ягона ҳолат эмас. Шу йил феврал ойида Нью-Йоркдаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 ёшли ўзбекистонлик Амира Аминова ҳам ҳаётдан кўз юмганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг