Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбектелеком»: тариф 56 минг сўмгача пасаяди!

«Ўзбектелеком»: тариф 56 минг сўмгача пасаяди!

Фото: Сергей Наследов

Бугун, 24 декабрь куни Ўзбекистон алоқа тарихи музейида «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси матбуот анжумани ўтказди. Компания 2019 йилда қилинган ишлар ва 2020 йил режалари ҳақида журналистларга маълумот берди.

Фото: Сергей Наследов

Маълумот берилишича, 2019 йил давомида компаниянинг Халқаро пакетли коммутация марказига уланган провайдер ва операторлар учун ташқи каналга уланиш тарифлари нархи 1 Мбит/с. учун 85 минг сўмдан 75 минг сўмгача (17 фоизга) арзонлаштирилганди. 2020 йилнинг 1 январидан эса мазкур тариф 56 минг сўмгача (20 фоиз) пасайиши кутилмоқда!

Диаграмма: «Xabar»

Ўзбекистонда 2019 йилда интернет хизматларига тарифлар ўртача 4 бараварга арзонлашди ва симли интернет тезлиги бутун Ўзбекистон фойдаланувчилари учун деярли 2 бараварга ошди, дейилади компания берган маълумотда.

«Ўзбектелеком» АК бугунги кунда аҳоли учун энг юқори — 100 Мбит/с. тезликдаги тариф режасини тақдим этмоқда. Интернет нархи эса 3,5 баравардан зиёдга камайган.

Солиштириш учун: 2018 йилда компаниянинг энг юқори  тезликдаги тариф режаси 20 Мбит/с.дан ошмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг