Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзмиллийбанк байроғи Аконкагуани забт этди

Ўзмиллийбанк байроғи Аконкагуани забт этди

Шундай спорт турлари борки, улар техник тайёргарликдан ташқари, катта жисмоний куч ҳамда барқарорликни талаб этади. Хусусан, баланд тоғларга кўтарилиш ва кўз илғамас чўққиларни забт этиш бўлган алпинизм спорт тури ўзига хослиги билан ажралиб туради. Анча-мунча баландликни писанд этмайдиган ва катта марраларни куч ҳамда иштиёқ билан ишғол етиш ҳисси бу спортга ҳавасмандлар учун ҳаётий мотивациядир.

Энг эътиборлиси, "Ўзмиллийбанк" АЖ ходимлари орасида бошқа спорт турлари каби айнан альпинизмга қизиқадиган ва буни ҳаёт тарзига айлантирган ҳамкасбларимиз борлиги жамоанинг катта ютуғи, дейиш мумкин.

29 январ 2026 йил Банк ходими Андрей Тарантин Жанубий Америка ва Ғарбий ярим шарнинг энг баланд тоғи — Аргентинанинг Мендоса провинциясида жойлашган 6960,8 метрлик Аконкагуа тоғининг чўққисига кўтарилди ва Ўзмиллийбанк байроғини тоғ чўққисининг қоқ марказига ўрнатишга муваффақ бўлди.

Ўзмиллийбанкнинг кўп йиллик тажрибага эга ходими Андрей 2021 йилдан бери тоғ треккинги билан фаол шуғулланади. Аслида, бу Андрейнинг илк ғалабаси эмас. У бу йўналишда Тошкент, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги уч минг метрлик тоғларга кўтарилишлар билан боғлиқ тажрибаларга эга. Қолаверса, Андрей 2023 йил май ойида Европанинг энг баланд нуқтаси бўлган Россиядаги Эльбрус тоғининг 5642 метрлик чўққисига кўтарилган. 2024 йил май ойида эса шу гуруҳ таркибида Австралия ва Океаниянинг энг баланд вулқони — Папуа-Янги Гвинея ҳудудида жойлашган Гилуве чўққиси (4368 метр)га кўтарилиш ҳам муваффақиятли амалга оширилди. 2025 йил 24 июнида эса Андрей Кавказ тоғ тизимининг энг баланд нуқталаридан бири — 5137 метрлик Арарат тоғини забт этди.

Аконкагуа тоғи — дунёдаги энг машҳур алпинистик тоғ масканларидан бири бўлиб, баландлиги 6960,8 метрни ташкил этади. Бу нафақат Жанубий Американинг, балки бутун Ғарбий ярим шарнинг энг баланд чўққисидир. Аконкагуага биринчи муваффақиятли кўтарилиш 1897 йилда швейцариялик альпинист Маттиас Цурбригген томонидан амалга оширилган. Ҳозирда кўп альпинистлар ва сайёҳлар Аконкагуага кўтарилишни ўзларига мақсад қилишган.

Маълумот учун, "Ўзмиллийбанк" АЖ нафақат спортнинг турли йўналишларини ривожлантиришни молиявий қўллаб-қувватлашда, шунингдек, қатор спорт турнирлари, мусобақаларда ҳам фаол иштирок етмоқда.

Ўзмиллийбанк жамоаси аъзоси Андрей Тарантиннинг бу муваффақияти ҳамкасбларимиз қўлга киритаётган ғалабанинг давоми бўлди. Ўзмиллийбанк эса ҳар доим бу борада ходимларимизнинг ташаббус ва интилишини қўллаб-қувватлайди ҳамда уларга юксак ишонч билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг