Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЎзПФЛ суперлига ўйинларини «Спорт» телеканали эфир вақтига мослади

ЎзПФЛ суперлига ўйинларини «Спорт» телеканали эфир вақтига мослади

Фото: www.the-uff.com

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Спорт» телерадиоканали ушбу мавсум учун суперлига ўйинларини трансляция қилади. Бу йилги мавсумда ҳам суперлига ва Ўзбекистон кубоги ўйинлари шу телеканал орқали намойиш этилади.

Маълум бўлишича, бир тур доирасидаги 6 ўйин уч кунда иккитадан намойиш этилиши режалаштирилган. ЎзПФЛ тур ўйинлари бошланиш вақтини соат 18:00 дан сўнг қилиб белгилаганди.

Аммо ҳафтанинг ҳар шанба куни, соат 19:30да «Спорт» телеканалида «Омад Лотто» эфирга узатилади. Шу сабаб, телеканал раҳбарлари шанба куни бўлиб ўтадиган ўйинларнинг бошланиш вақтини соат 17:30 қилиб белгилаш борасида ЎзПФЛга таклиф билан чиқди. Шанба дам олиш куни бўлиб, бу футбол мухлисларига стадионга келиш учун ортиқча муаммо туғдирмаслигини ва телеканал эфир дастурини инобатга олган ЎзПФЛ 3 март куни бўлиб ўтадиган ўйинларнинг бошланиш вақтини соат 17:30 қилиб белгилади.

Учрашувлар тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг