Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президентнинг «Huawei»га ташрифи, Қибрайдаги гўшт можароси, Путин ва Кимнинг якка суҳбати ва бошқа хабарлар

Президентнинг «Huawei»га ташрифи, Қибрайдаги гўшт можароси, Путин ва Кимнинг якка суҳбати ва бошқа хабарлар

25 апрель куни ҳам турли қизиқарли воқеалар ва маълумотларга бой бўлмоқда. «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ушбу кунда Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтади. Шунингдек, эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Технология

Шавкат Мирзиёев: «Мамлакатимизда 5G технологиясини жорий этишни тезлаштириш керак»

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев «Бир макон, бир йўл» халқаро форумидаги иштироки доирасида 25 апрель куни «Huawei» компаниясининг Тадқиқотлар ва инновациялар марказига ташриф буюрди. 

«Huawei Technologies» рақамлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида дунёдаги энг йирик компаниялардан биридир. Инновацион ахборот маҳсулотлари ва ечимлари, маълумот узатиш тизимлари, оптик қурилмалар, роутерлар, тармоқ ускуналари, маълумот марказлари, истеъмолчилар учун смартфонлар, планшетлар, компьютерлар, маиший электр жиҳозлари ишлаб чиқариш компания фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади.

Жамият

Вазирлик: «Болалар таомига бузилган гўшт эмас, тухум солинган»

Жорий йилнинг 23 апрель куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 15-МТМда болалар овқатига сифатсиз гўшт солинаётганлиги ҳақида видеолавҳа тарқалди.

Ушбу ҳолатни Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармаси комиссияси батафсил ўрганиб чиқибди. Унинг натижалари бўйича Мактабгача таълим вазирлиги изоҳ берди. 

Путин бирга бир суҳбатда Ким Чен Инга нималар деди?

Фото:South China Morning Post

Куни кеча Шимолий Корея раҳбари Россияга ташриф буюргани хабар қилинган эди.

Бугун Россиянинг Узоқ Шарқида жойлашган Русский оролида Владимир Путин ва КХДР раҳбари Ким Чен Ин ўртасида илк яккама якка музокаралар бошланди.

Дастлаб Путин Кимни ташриф ва КХДРда олий лавозимга қайта сайлангани билан қутлаган. Шунингдек, Ким Чен Иннинг ядро масаласини ҳал этишда АҚШ билан музокараларини ҳам олқишлади.

Шунингдек, бизда...

Шавкат Мирзиёев Хитойда Александр Лукашенко билан учрашди

Гитлернинг сўнгги телеграммаси аукционда сотилмоқда

Қашқадарёда оғир ярадор бемор вертолётда шифохонага етказилди (фото)

«Tashkent Law Spring»: Вазир гапни узр билан бошлади

Об-ҳаво маълумоти: 26 апрелда Ўзбекистон бўйича фақат Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Фото:«Xabar.uz»


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг