Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қарши туманига янги ҳоким тайинланди

Қарши туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги.

Алиқулов Зоир Халилович Қарши тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Зоир Алиқулов 1979 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Ички ишлар академияси, академиянинг магистратура ва олий академик курсларини тамомлаган.

Тайинловга қадар у Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил февралдан Қарши туманини Беҳзоджон Юсупов бошқариб келаётганди. У ўз аризасига лавозимидан озод этилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг