Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти негизида янги институт ташкил этилди

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти негизида янги институт ташкил этилди

Фото: «Turkiston - press»

Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Қарор билан Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институти ташкил этилиб, институт ва унинг қошидаги академик лицей Олий ва ўрта таълим вазирлиги тизимига ўтказилди.

Институтда ветеринария ва чорвачилик соҳаси учун янги замонавий билимларга эга бўлган олий маълумотли мутахассис кадрлар тайёрланади.

2018/2019 ўқув йилида институт магистратура босқичига (50 киши) Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилади.

Институтнинг бакалавриат босқичига қабул квотаси 800 киши, шу жумладан, тўлов-контракт асосида 525 киши, давлат гранти асосида 275 киши этиб белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг