Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шаҳрисабзда чақалоғини 10 млн сўмга сотган она ушланди

Шаҳрисабзда чақалоғини 10 млн сўмга сотган она ушланди

Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ходимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Шаҳрисабз шаҳар, «Ипак-йўли» М.Ф.Й.да яшовчи фуқаро Н.Қ. 2019 йил 8 апрель куни туғилган қиз фарзанди И.Б.ни фуқаро Ж.Р.га 10,0 млн. сўмга сотиб, ўз хоҳиши билан сотганлиги ҳақидаги тилхатни ёзиб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Н.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг