Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Бухоро ва Навоий вилоятларига ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев Бухоро ва Навоий вилоятларига ташриф буюради

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Бухоро ва Навоий вилоятларига ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Комил Алламжонов ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида маълум қилди.

«Давлатимиз раҳбари Бухорода «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан Россиянинг «Лукойл» компанияси ҳамкорлигида қурилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этади.

«Навоийазот» акциядорлик жамияти томонидан жаҳон бозорида харидоргир кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган учта завод барпо этилмоқда. Президент Навоий вилоятига ташрифи чоғида ушбу заводлар қурилишининг бориши билан танишади», — деб ёзади Алламжонов.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг