Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сунъий интеллектдан нотўғри фойдаланиш қимматга тушади

Сунъий интеллектдан нотўғри фойдаланиш қимматга тушади

Ўзбекистонда сунъий интеллектдан фойдаланишга оид қонунчилик янада кучайтирилди. 2026 йил 21 январь куни қабул қилинган О‘RQ–1115-сонли Қонун билан бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Қонунга асосан, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Қонун сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишнинг умумий ҳуқуқий асослари ҳамда ушбу соҳадаги ваколатли давлат органининг вазифаларини аниқ белгилаб берди.

Қайд этилишича, сунъий интеллект — инсоннинг билим ва кўникмаларига тақлид қилиш, мустақил ўрганиш, ечимларни излаш ва аниқ вазифаларни бажариш орқали инсон ақлий фаолиятига яқин натижаларни таъминлай оладиган технологик ечимлар мажмуидир.

Шу билан бирга, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига дахлдор бўлган, юридик аҳамиятга эга қарорлар қабул қилишда фақат сунъий интеллект хулосаларига таянишга йўл қўйилмаслиги қатъий белгилаб қўйилди.

Қонунга мувофиқ, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш, шунингдек, уларни оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет орқали тарқатиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Бундай ҳуқуқбузарликлар учун:

— ҳуқуқбузарлик содир этилган воситалар мусодара қилинади;

— базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан 100 баробаригача, яъни 41 миллион 200 минг сўмгача жарима солинади.

Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг