Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Орипов Анвар Хомитович Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, 13 март куни президент Шавкат Мирзиёев таклифи билан Қосимов Улуғбек Бердиқобилович  Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг