Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тадбиркорларга шахсий юк автомашиналаридан фойдаланишда енгилликлар берилади (видео)

Тадбиркорларга шахсий юк автомашиналаридан фойдаланишда енгилликлар берилади (видео)

Фото:«Xabar.uz»

Тадбиркорларга шахсий автомашиналарини бошқариш учун енгилликлар берилиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Марказий банк онлайн брифингида маълум қилган.

«Кечадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида юк автомобилларига бўлган чекловлар бекор бўлди. Энди 1-2 кунда тадбиркорларимиз кўплаб мурожаатлар билан чиқишмоқдаки, уларнинг машинаси шахсий. Шахсий машиналарга эса рухсат йўқ, фақат ташкилот автомобилларига стикер берилмоқда. Шу нуқтаи назардан, ҳозир бу бўйича ҳам 1-2 кун ичида Бош вазиримиз раҳбарликларидаги комиссиянинг қарори чиқади, буни ҳам енгиллаштирамиз», - дея таъкидлади вазир.

Аввалроқ ҚЎчқоров карантин тадбирлари май ойида ҳам давом этиши мумкинлигини айтганди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг