Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тахтақорача» довонида йўл ўпирилиши содир бўлди

«Тахтақорача» довонида йўл ўпирилиши содир бўлди

13 март куни соат 16:00 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг «Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Бунга сабаб довонда кучли ёмғир ёғиши оқибатида автомобил йўлида қисман ўпирилиш юзага келган.

Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

Довон қайта очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади.

Эслатиб ўтамиз, 12 март куни «Қамчиқ» довонида ҳам йўл ўпирилиши содир бўлганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг