Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Термиз тумани ҳокимлиги биноси олдида тадбиркор ўзига ўт қўйди (видео)

Термиз тумани ҳокимлиги биноси олдида тадбиркор ўзига ўт қўйди (видео)

Фото: «Repost»

Сурхондарё вилояти Учқизил шаҳрида Термиз тумани ҳокимлиги биноси олдида эркак киши ўзига ўт қўйди, деб хабар бермоқда «Repost».

Маълум қилинишича, фуқаро ўзи очган кафеси биносининг бузилиши масаласида туман ҳокимлигига келган. Тадбиркор кафени кредит ҳисобига ташкил қилган бўлган.

Кафе биносининг бузилишга тушгани ҳақида билгач, тадбиркор бир неча ой давомида туман ҳокимлигига тушунтириш беришларини сўраб келган, аммо қабулга кира олмаган. Оқибатда, 24 февраль куни у ҳокимият биноси олдида ўзига ўт қўйган.

У турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг