Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

​«Тилимиз — қотилимизми? Психосоматика ҳақида аччиқ ҳақиқат!

​«Тилимиз — қотилимизми? Психосоматика ҳақида аччиқ ҳақиқат!

Сиз кунига неча марта «бошимни оғритма» ёки «жонимга тегди» деган гапларни айтасиз? Сиз шунчаки ҳис-туйғуларингизни ифодалаяпман деб ўйлайсиз, лекин аслида ўз танангизга касал бўлиш учун расман буйруқ бераётган бўласиз!

Немис психотерапевти, асли эронлик олим Нусрат Пезешкиён тиббиётда инқилоб қилиб, инсон ўз нутқи орқали аъзоларини зарарлашини исботлади.

Замонавий психонейроиммунология (мия, асаб тизими ва иммунологияни ўрганувчи фан) соҳаси Пезешкианнинг назариясини тўлиқ тасдиқлади.

Сиз бирор салбий иборани айтганингизда, мия буни хавф ёки вазифа сифатида қабул қилади ҳамда дарҳол стресс гормони — кортизол ва адреналин ишлаб чиқаришни бошлайди.

Бу гормонлар қон томирларини торайтиради, маълум бир аъзога қон ва кислород боришини камайтиради. Натижада, ўша аъзо сурункали равишда емирилиб боради.

Тилимиз танамизга қандай зарба беради?

Келинг, кундалик ҳаётда ишлатадиган оддий ибораларимиз организмимизда қандай асорат қолдиришини ёзма равишда таҳлил қиламиз:

  • «Ҳамма нарса мени зиммамда» деб кўп такрорлайдиган инсонларнинг организми умуртқа поғонасини ортиқча зўриқтириш керак деб ҳисоблайди. Оқибатда бу сурункали остеохондроз ва умуртқа чурраси (грижа) касалликларини квлтириб чиқаради.
  • «Ҳаммаси жонимга тегди, сиқилиб кетдим» дейиш — ҳаётдан воз кечиш билан баробар. Бунда мия ҳужайраларнинг янгиланишини тўхтатади ва натижада турли хавфли ўсимталар (онкология) ривожлана бошлайди.
  • «Юрагимга қаттиқ олдим ёки юрагимни қон қилди» ибораси эса томирларнинг кучли спазмига ва юрак уришининг бузилишига сабаб бўлади. Натижада инсон ўзи билмаган ҳолда инфаркт ва стенокардияни чақириб олади.
  • «Бу муаммо менга бош оғриғи бўлди» дейиш мия қон томирларининг сурункали сиқилишини фаоллаштиради. Бу эса оддий оғриқ эмас, балки даволаниши қийин бўлган мигрен ва сурункали бош оғриқлари шаклида намоён бўлади.
  • «Қонимни ичди ёки қонимни қайнатди» деб асабийлашиш қон таркиби ва унинг суюқлигини бузиб юборади. Оқибатда анемия ва қон билан боғлиқ жиддий касалликлар келиб чиқади.
  • «Сабр косам тўлди ёки портлаб кетай деяпман» дейиш ички босимни максимал даражага оширади. Тана бу портлашни қон босимини ошириш орқали амалга оширади, яъни гипертония касаллиги ривожланади.
  • «Эшитгим йўқ ёки ўчир овозингни!» деган ибораларни кўп ишлатувчиларда ташқи дунёдан ҳимояланиш инстинкти ишга тушади. Натижада одамда қулоқ оғирлиги ва гаранглик юзага келади.
  • Асабимни бузма деб кўп айтадиганларда асаб толалари тез чарчайди. Бунинг охири сурункали депрессия, ваҳима (паника) ва неврозга тақалади.
  • «Ҳаётимда қувонч йўқ ёки ҳаёт аччиқ» деб нолиш ички энергияни ҳазм қила олмасликка сабаб бўлади. Оқибатда жигар, ўт қопи касалликлари ва семизлик юзага келади.
  • «Ичимдан зил кетдим ёки буни ҳазм қилолмаяпман» дейиш ошқозонда ортиқча кислота ажралишини тезлаштиради ва тана ўз-ўзини ейишни бошлайди. Бу эса ошқозон яраси (язва) ва гастритнинг асл сабабчиларидан биридир.
  • «Ўлгудек чарчадим ёки ҳолдан тойдим» дейиш ҳаётий энергияни бутунлай сўндиради. Бунда қувват пастки тизимларга урилиб, урологик ва гинекологик хасталикларни келтириб чиқаради. Машҳур олимлар бу ҳақда нима дейди?

Доктор Эмото Масару:

Инсон танаси 70 фоиз сувдан иборат. Сув эса сўзлардаги тебранишларни ёзиб олади. Агар сиз танангизга «сени ёмон кўраман, чарчадим» десангиз, ичингиздаги сув молекулалари заҳарга айланади.

Психосоматика асосчиси Луиза Хей:

«Касаллик — бу тананинг бизга айтган гапи. Агар биз фикримизни ва тилимизни ўзгартирмасак, энг қиммат дори ҳам вақтинчалик таъсир қилади».

Қандай қилиб органик нутқни даволовчи кучга айлантириш мумкин?

Энг қизиғи, бу тизим тескари йўналишда ҳам бехато ишлайди! Агар сиз нутқингизни ижобий сўзларга ўзгартирсангиз, тана тикланишни бошлайди. Масалан:

  • «Чарчадим» ўрнига — «дам олишни ва кучга тўлишни истайман»;
  • «Бошим оғрияпти», ўрнига – «бу вазият мени янада донороқ қилади»;
  • «Жонимга тегди» ўрнига — «мен ҳаётни бор гўзаллиги билан қабул қиламан» деб айтинг.

Тилимиз — танамизнинг бошқарув пулти. Эрталабдан ўзингизга қандай буйруқ берсангиз, тана аъзоларингиз шунга қараб хизмат қилади. Ўзингизни соғлом, бахтли ва кучли сўзлар билан даволанг!

Мақолани яқинларингизга ҳам улашинг. Ким ичида қайси сўзни кўп ишлатаётган бўлса, ўз соғлиғига эътибор қаратсин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг