Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тим Кук Apple бош директори лавозимини тарк этади

Тим Кук Apple бош директори лавозимини тарк этади

Жон Тернус (чапда) ва Тим Кук.

Фото: DNS

Тим Кук Apple компанияси бош ижрочи директори (CEO) лавозимини тарк этиши расман эълон қилинди.

Унинг ўрнини компаниянинг аппарат таъминоти бўйича вице-президенти Жон Тернус эгаллайди.

Тим Кук фаолиятини компания директорлар кенгаши ижрочи раиси лавозимида давом эттиради.

Бу қарор компаниянинг узоқ муддатли ворисликни режалаштириш дастури доирасида қабул қилинган. Ўзгаришлар 2026 йил 1 сентябрдан кучга киради.

Тим Кук Apple компаниясини 2011 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг даврида компания капитализацияси 4 триллион долларга етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг