Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент ҳавосининг ифлослиги «зарарли» даражада қоляпти

Тошкент ҳавосининг ифлослиги «зарарли» даражада қоляпти

Тошкент шаҳрида айни вақтда (9:00-10:00) ҳавонинг майда чанг зарралари (РМ 2.5) билан ифлосланиш даражаси бўйича маълумот берилди.

Пойтахт ҳавоси таркибида майда РМ-2.5 дисперс заррачалар миқдори ЖССТ тавсияларидан 23,8 баробарга ортган. Шунингдек, рухсат этилган меъёрлардан паст даражада экани айтилганига қарамай, ҳаво таркибидаги саноат ва автотранспортлардан чиқадиган углерод концентрация улуши ҳам сезиларли ортган.

IQAir рейтингида эса шаҳар 8-ўринга чиқди.

Ўзгидромет агентлиги кузатув натижаларига кўра:

  • Юнусобод тумани «Бодомзор» йўлида – 99 мкг/м3;
  • Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонида –118 мкг/м3.

Қайд этилишича, ушбу ҳудудларда ҳаводаги чанг миқдори AQI – РM 2,5 кўрсаткичи бўйича ҳавонинг «зарарли» даражадаги ифлосланиш тоифасига киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг