Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ ҳукуматидаги ўзгаришлар. Тошкент конференциясида ким қатнашади?

АҚШ ҳукуматидаги ўзгаришлар. Тошкент конференциясида ким қатнашади?

Фото: «UzDaily.uz»

Россиянинг «ТАСС» ахборот агентлиги март ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Афғонистон бўйича халқаро конференция юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига савол йўллади.

«АҚШ давлат департаменти раҳбариятидаги ўзгаришлар муносабати билан Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этадиган АҚШ делегацияси таркибида ўзгаришлар юз бердими?»

ТИВдан жавоб: АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси расман маълум қилишича, Афғонистон бўйича халқаро конференцияда АҚШ делегациясига Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон раҳбарлик қилади.

Шунингдек, Тошкент форумида Япония ташқи ишлар вазирининг махсус ёрдамчиси, Элчи Ҳироши Такаҳаши бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этишини маълум қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли халқаро конференция жорий йилнинг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг