Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «Яндекс.Маҳалла» хизмати ишга туширилди

Тошкентда «Яндекс.Маҳалла» хизмати ишга туширилди

Фото:«Xabar.uz»

Бугун 15 ноябрь куни   Тошкент шаҳрида Россиянинг «Яндекс» қидирув системаси йўлга қўйган янги хизматлар юзасидан уюштирилган анжуман бўлиб ўтди. Ушбу анжуман доирасида Ўзбекистон пойтахтида «Яндекс.Маҳалла» хизматига ҳам расман старт берилди.

Ушбу хизмат фойдаланувчиларга ўзлари яшайдиган ҳудудга тегишли муҳим янгиликлар билан тезкорликда таништириб бориш, турли объектлар, қурилишлар жараёни билан танишиш, ресторан, кафе, маданий дам олиш муассасаларини излаб топиш имконини беради.

Хизматнинг ишлаши учун масъул мутахассислардан бирининг фикрича, унинг Ўзбекистонда баъзи оммалашган ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардан афзаллик томони яшаш жойи кўрсатилгач, хизмат автоматик равишда ўша ҳудуд (туман)га оид янгиликларни тез ва осон етказиб беради, бунда қидирув ва турли ботлар хизматидан фойдаланишга ҳожат қолмайди.

Шунингдек, туман ҳокимликлари «Яндекс.Маҳалла»да ўзларининг расмий ҳисоб қайдномаларини юритадилар, пойтахт ҳокимияти қошидаги Жамоат маслаҳати органи фойдаланувчиларга жавоб бериш учун уларни кузатиб борадилар. Тошкент аҳолисининг маҳаллий муаммолар ҳақида шаҳар ҳукуматига мурожаат қилиши ва сўраши осонлашиши кутилмоқда.

Тошкент «Яндекс.Туман» («Яндекс.Район») Россиядан ташқарида ишлашни бошлаган биринчи шаҳарга айланди.

Хизмат Россияда 2016 йилда ишга тушган ва ҳозирда унда ўндан ортиқ шаҳар аҳолиси фойдаланмоқда: жумладан, Москва, Санкт-Петербург, Краснодар ва бошқалар. Хизматнинг бир ойлик аудиторияси 3,5 миллион фойдаланувчидан кўпроқдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг