Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

21 март куни Тошкентнинг қайси ҳудудларида байрам сайиллари ташкил этилади? Рўйхат билан танишинг!

21 март куни Тошкентнинг қайси ҳудудларида байрам сайиллари ташкил этилади? Рўйхат билан танишинг!

Фото: ЎзА

Тошкент шаҳрининг 21 та ҳудудидаги марказий майдонларда «Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан сайиллар ташкил этилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий сайтида байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларнинг рўйхатини тақдим этилди. Тадбирлар 21 март куни соат 10:00 да бошланиб 18:00 га қадар давом этади.

Шаҳар асосий саҳнаси: «Ўзэкспомарказ» ҳудудидаги майдон, асосий саҳна майдонида;

Бектемир туманида: «Қуёшча нури» боғи;

Миробод туманида: Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда «Темирйўлчилар» маданият саройи;

Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи
Фото: «Micesolutions.uz»

Мирзо Улуғбек туманида: «Локомотив» маданият ва истироҳат боғида ҳамда Бобур номидаги эко боғ;

Сергели туманида: «Ёшлар» боғи ҳамда «Грин Парк» (собиқ «Соҳил» боғи);

Учтепа туманида: «Эко» боғи ҳамда «Боғи шамол» маданият ва истироҳат боғи;

Олмазор туманида: Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда Талабалар шаҳарчаси;

Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи
Фото: ЎзА

Чилонзор туманида: Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда «Аква» боғи;

Шайхонтоҳур туманида: «Локомотив» маданият ва истироҳат боғи, «Наврўз» маданият ва истироҳат боғи, Ибн Сино номидаги маданият ва истироҳат боғи;

Юнусобод туманида: Тошкент ҳайвонот боғи олдидаги майдон;

Яккасарой туманида: «Дўстлик» маданият ва истироҳат боғи;

Яшнобод туманида: «Ашхобод» сайилгоҳи ҳамда «Дўстлик» боғи.

«Ашхобод» сайилгоҳи
Фото: «Uz24.uz»

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Наврўз байрами 2017 йилдан буён умумхалқ сайиллари шаклида ўтказилиб келмоқда. «2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Президент қарорида ҳам барча шаҳар ва қишлоқларда Наврўзнинг тарихи, мазмуни ва фалсафасини, ушбу байрамни ўтказиш билан боғлиқ урф-одатлар, қадрият ва анъаналарнинг моҳияти ва аҳамиятини ўзида мужассам этган оммавий сайиллар ўтказиш кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган сайилларга фольклор-этнографик гуруҳлари ва ансамблларни, таниқли санъаткорлар, ҳаваскор хонанда ва созандалар, бахшилар, аскиячи ва қизиқчилар, дорбозларни, ёш ижрочиларни кенг жалб этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг