Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тўйда пирог еган меҳмон ҳаёт билан видолашди

Тўйда пирог еган меҳмон ҳаёт билан видолашди

Фото: «ТАСС»

Англиянинг Ланкашир графлиги фуқароси томоғини иссиқ балиқли пирог билан куйдириб қўйиб, томоғи шишиб бўғилиб қолди.

«Daily Mail»нинг ёзишича, 51 ёшли Даррен Хики тўйда хурсандчилик қилгач, кетишга чоғланади. Шунда унга балиқли пирогдан ҳам таътиб кетишни таклиф этишади. Пишириқ эркакнинг томоғини куйдириб юборади. Бир неча соатда унинг томоғи шишиб кетади ва у қийналиб нафас ола бошлайди.

Хики шериги Нил Паркинсонга томоғи оғриётганини айтади ва шифокор қабулига шошилади. Унга парацетамол ёзиб беришади ва уйига жўнатишади. Оғриқ кучайса, шифохонага қайтиб келишини тавсия этишади.

Уйда Хики дам олиш учун хонасига чиқади. Маълум вақтдан сўнг Паркинсон унинг хонасидан бақир-чақирни эшитади. Югуриб бориб қараса, Хики йўталиб, бўғиляпти. Кўп ўтмай Хики ерга йиқилади, Паркинсон эса «Тез ёрдам» чақиради.

Шифокорлар Хикига тиббий ёрдам кўрсатиб, сўнгра шифохонага олиб боришади. Кейинги куни шифокорлар беморга ўлим ташхисини қўйишади.

Судда патологоанатом Патрик Вонинг айтишича, бундай ҳодисалар камдан-кам юз беради. Эркак иссиқ таом билан томоғини куйдириб қўйган. Натижада томоғи шишиб, нафас олишга ва ютинишга қийналиб қолган. Патрикнинг таъкидлашича, бу каби ҳолат одатда ёнғин пайтида иссиқ ҳаво нафас йўлларини куйдириб қўйганда кузатилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг