Туркманистонда ҳам миллий хавфсизлик раҳбари алмаштирилди
Туркманистон миллий хавфсизлик вазири Назар Атагараев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига мамлакат президенти хавфсизлик хизматини бошқариб келган генерал-майор Довлетгелди Мередов тайинланди.
Бунгача Туркманистон ҳукуматида ҳам қатор ўзгаришлар амалга оширилганди: Гуванч Агаджанов, Батир Маммедов ва Батир Аннаевлар вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосарлари этиб тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Жумгалбек Шабданбеков тайинланганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter