Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Учтепа туманида кўча жанжали: жиноят иши қўзғатилди

Учтепа туманида кўча жанжали: жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи ва бир нечта фуқаролар ўртасида юзага келган жанжал акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 февраль куни Учтепа тумани Юсуф Саккокий маҳалласи ҳудудида 2001 йилда туғилган “Isuzu” русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси Н.А. (йўловчиси — 2005 йилда туғилган Х.Н.) ҳамда фуқаролар — 1993 йилда туғилган С.С., 1990 йилда туғилган О.С., 2006 йилда туғилган С.А. ва 2008 йилда туғилган А.А. ўртасида тортишув юзага келиб, у ўзаро жанжалга айланган.

Жанжал вақтида юк автомашинасининг йўловчиси Х.Н. темир жисм билан фуқаро О.С.нинг бош қисмига уриб, унга тан жароҳати етказгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани Ички ишлар органлари Фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг