Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Урбанизация қўмитасида янги тайинловлар амалга оширилди

Урбанизация қўмитасида янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси ўринбосарларини лавозимга тайинлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Орифжон Олимович Файзиев Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Нозимбек Мансурбекович Рустамбеков мазкур қўмита раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2025 йил 20 ноябрдаги қарори билан Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси фаолияти ташкил этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг