Вьетнамда суперстадион қурилиши бошланди
Daily Mail ёзишича, Вьетнам пойтахти Ханойда дунёдаги энг катта стадион қурилиши бошланди — унга 135 000 томошабин сиғади.
Лойиҳа қиймати 38 миллиард АҚШ доллари атрофида. Стадион қурилиши 2028 йилда якунланиши режалаштирилган.
Стадионни лойиҳалашда қадимги Вьетнам маданияти рамзи, жамоавий руҳ, куч-қудрат ва узоқ умр кўришни ифодаловчи бронза барабан (Донг Сон)дан илҳом олинган.
«Бронза барабан» сиғими бўйича Шимолий Кореянинг «Биринчи май» (114 000 томошабин) ҳамда Марокашдаги 2030 йилги жаҳон чемпионати учун қурилган «Ҳасан II» (115 000) стадионларидан ўтиб кетади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter