Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япония компанияларининг 75 фоизи сунъий интеллектдан мунтазам фойдаланмоқда

Япония компанияларининг 75 фоизи сунъий интеллектдан мунтазам фойдаланмоқда

Фото: NewsBytes

Япония молия вазирлиги тадқиқотлари кўрсатишича, мамлакатдаги компанияларнинг 75 фоизи кундалик иш жараёнида сунъий интеллект (СИ)дан фойдаланмоқда.

Атиги беш йил аввал компанияларнинг фақат 11 фоизи СИдан фойдаланган. Ҳозир йирик компаниялар миқёсида сунъий интеллектдан фойдаланиш даражаси 89 фоизга етган. Автомобилсозлик ва умумий овқатланиш соҳаларида бу кўрсаткич 90 фоизни ташкил этмоқда.

Вазирликнинг тушунтиришича, СИ технологиялари кўпинча ҳужжатларни тайёрлаш, маълумотларни қидириш ва йиғиш ҳамда техник вазифаларни ишлаб чиқишда қўлланилади. Хусусан, чат-ботларнинг жорий этилиши телефон хизматларига юкламани сезиларли даражада камайтиради, электрон ёзишмалардаги СИ эса ўнлаб иш соатларини тежаш имконини беради. Шу билан бирга, Япония компаниялари зарур кўникмаларга эга мутахассислар етишмаслиги ва СИдан фойдаланишда маълумотлар сизиб чиқиши хавфи борлигини ҳам инкор этишмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг