Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари 46 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари 46 трлн сўмдан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 46,2 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,6 фоизга ошган.

Қайд этилишича, хизматлар ҳажми бўйича Тошкент шаҳри республикада етакчиликни сақлаб қолган. Пойтахтда ушбу соҳада 8,6 трлн сўмлик хизмат кўрсатилган. Иккинчи ўринда Самарқанд вилояти қайд этилган бўлиб, ҳудудда хизматлар ҳажми 5,5 трлн сўмга етган.

Наманган вилоятида 4,7 трлн сўмлик, Фарғона вилоятида эса 4,4 трлн сўмлик яшаш ва овқатланиш хизматлари кўрсатилган. Қашқадарё вилоятида мазкур соҳадаги хизматлар ҳажми 3,9 трлн сўмни ташкил этган.

Тошкент вилоятида бу кўрсаткич 3,3 трлн сўм, Андижон вилоятида эса 3 трлн сўм бўлган. Хоразм вилояти ва Бухоро вилоятида мос равишда 2,4 трлн ва 2,3 трлн сўмлик хизмат кўрсатилган.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳам ушбу соҳадаги хизматлар ҳажми 2,3 трлн сўмга етган. Сурхондарё вилоятида 1,9 трлн сўмлик, Навоий вилоятида 1,6 трлн сўмлик хизматлар қайд этилган.

Жиззах вилоятида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми 1,3 трлн сўмни ташкил этган. Сирдарё вилояти эса республика бўйича энг паст кўрсаткичлардан бирини қайд этган. Бу ҳудудда хизматлар ҳажми 919 млрд сўм бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг