Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёш олим ва талабалар учун янги мукофот жорий этилди

Ёш олим ва талабалар учун янги мукофот жорий этилди

Фото: ЎзА

Хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

Қарорга мувофиқ, ёш олим ва талабаларга ҳамда ташаббускор фуқароларга мамлакатда инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун топшириладиган «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони таъсис этилди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг