Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Yoshlar-kelаjagimiz» жамғармаси филиалининг собиқ бошлиғи қамоққа олинди

«Yoshlar-kelаjagimiz» жамғармаси филиалининг собиқ бошлиғи қамоққа олинди

«Yoshlar-kelаjagimiz» жамғармаси Қашқадарё вилояти филиалининг собиқ бошлиғи Қарши шаҳридаги фаолият кўрсатувчи МЧЖ раҳбари билан жиноий тил бириктириб, филиалнинг 1 млрд. 800 млн сўм пул маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти прокуратураси хабар берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167- ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Терговнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг