Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зоир Мирзаев далани пайҳон қилган қўйларни сўйишни буюргани хабар қилинди (видео)

Зоир Мирзаев далани пайҳон қилган қўйларни сўйишни буюргани хабар қилинди (видео)

Фото: Agronet.uz

Қашқадарёда далани пайҳон қилган қўйлар сўйилди. Бу ҳақда Muxbir.uz канали хабар бериб ўтди.

Видеода чиқиш қилган масъулнинг айтишича, мазкур ўзбошимчалик вилоят ҳокими томонидан буюрилган.

Видео муаллифининг маълумот беришича, видеода чиқиш қилган масъул вилоят қишлоқ хўжалиги инспекцияси бошлиғи Акром Арипов.

Акром Ариповнинг айтишича, у Нишон туман ИИБ бошлиғи билан бирга туманнинг Ибн Сино ҳудудидаги «Отамурод ота» фермер хўжалигида бўлиб, далани пайҳон қилган 21 бош қўй эгасини топган.

Видео давомида Акром Арипов қўйлар Зойир Мирзаев топшириғига кўра сўйилаётганини айтиб, гўшти кам таъминланган оилалар ва қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаётган усталарга берилишини айтади.

Далани пайҳон қилган қўйлар топилиши яхши, албатта. Аммо суд қарорсиз ўзгалар мулкини сўйиб, тарқатиш қайси қонунда кўрсатилган? Мулк дахлсизлиги нима бўлади?

Қашқадарё ҳокими бир вақтнинг ўзида суд ҳам бўла оладими?

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг